Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
VILOYAT VA TUMAN KENGASHI DEPUTATLARI HAMKORLIGIDA SAYYOR QABUL O‘TKAZILDI.
янв.21
BIRIKTIRILGAN TASHKILOT VAKILI BILAN DEPUTAT HAMKORLIKDA FUQARO MUROJAATI JOYIGA CHIQIB O‘RGANILDI.
янв.21
MANZILLI DASTUR IJROSI DEPUTATLIK NAZORATIDA.
янв.21
AHOLI VA BOLALARNING SPORT BILAN SHUG‘ULLANISHI UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR O‘RGANILDI.
янв.21
XALQ DEPUTATLARI PARKENT TUMAN KENGASHINING KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH VA XAVFSIZLIK MASALALARI BO‘YICHA DOIMIY KOMISSIYASINING NAVBATDAGI YIG‘ILISHI BO‘LIB O‘TDI.
янв.21
DEPUTAT VA MAHALLA YETTILIGI HAMKORLIGI. MAHALLA RAISI FAOLIYATI O‘RGANILDI.
янв.21
MAHALLADAGI YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILAYOTGAN TADBIRLAR SAMARADORLIGI, YOSHLAR BANDLIGI O‘RGANILDI.
янв.21
“REKLAMA TO‘G‘RISIDA”GI QONUN IJROSI DEPUTATLIK NAZORATI DOIRASIDA O‘RGANILDI.
янв.21
TIBBIYOT BIRLASHMASI RAHBARINING HISOBOTI OLDIDAN DEPUTAT TOMONIDAN JOYLARDA O‘RGANISH OLIB BORILDI. AHOLIGA O‘Z VAQTIDA SIFATLI TIBBIY YORDAM KO‘RSATILISHI HOLATI O‘RGANILDI.
янв.21
MAHALLIY BUDJET, TADBIRKORLIKNI RIVOJLANTIRISH VA IQTISODIY ISLOHOTLAR MASALALARI BO‘YICHA DOIMIY KOMISSIYANING NAVBATDAGI YIG‘ILISHI BO‘LIB O‘TDI.
ТАДБИРКОР АЁЛ ТУТ ЕТИШТИРИШ ОРҚАЛИ ПИЛЛАЧИЛИККА ҲИССА ҚЎШМОҚДА

ТАДБИРКОР АЁЛ ТУТ ЕТИШТИРИШ ОРҚАЛИ ПИЛЛАЧИЛИККА ҲИССА ҚЎШМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан ташаббускор тадбиркор аёл Насиба Ҳайдарованинг фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Маълум бўлишича, тадбиркор томонидан Хитой давлатидан келтирилган юқори ҳосилдор тут навларидан жами 30 минг туп тут кўчатлари етиштирилмоқда. Ушбу тут навлари пиллачилик соҳасида аҳолини сифатли ва серҳосил тут барги билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда пиллачилик тармоғини ривожлантириш, соҳада озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бу каби ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда тут кўчатларини кўпайтириш, аҳоли томорқаларига тарқатиш ҳамда пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларни барқарор озуқа манбаи билан таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўрганиш давомида ушбу фаолиятни янада кенгайтириш, тут кўчатларини парваришлаш ва аҳолига етказиб бериш тизимини ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Бу каби ташаббуслар нафақат пиллачилик соҳасини ривожлантириш, балки қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Slide 1 of 1