Учрашув давомида Ғ.Бозоров ўзининг мазкур давр мобайнида олиб борган қонунчилик фаолияти, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ва амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, "Маҳалла еттилиги" ва сайловчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва мурожаатларни ҳал этишда тизимли ёндашувни йўлга қўйиш борасидаги ташаббуслари алоҳида таъкидланди.
Учрашувдан сўнг депутат "Пахтакор" маҳалласи ҳудудида жойлашган 27-умумий ўрта таълим мактабида ПҚ-454-сонли қарори асосида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.