Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ва дори воситалари рўйхати шакллантирилган ва қуйидаги касалликлар бўйича, жумладан;
- юрак қон томир касалликлари;
- қандли диабет;
- бронхиал астма;
- оналар ва болалар саломатлиги;
- юқумли касалликлар;
- шошилинч тез тиббий ёрдам учун давлатимиз томонидан дори дармонлар берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 19-июндаги 282-сон қарори билан бирламчи тиббий санитария муассасаларида 68 ҳил дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таминлаш кўзда тутилган.
Бугунги кунда 13-сонли оилавий поликлиникада 26 ҳил дори воситалари, 16 ҳил тиббий буюмлар мавжуд ва қолган 28 ҳил дорини (рембурсация) беморлар дорихоналарда олмоқда.
Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши котибяти