Учрашув давомида Ш.Зарипов ўзининг мазкур давр мобайнида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ва амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашувдан сўнг депутат, ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик рестрида турувчи фуқаро А.Колчовнинг оилавий ҳолати билан яқиндан танишди, қолаверса сайловчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва мурожаатлар, жумладан;
- ички кўчалар таъмир талаб ҳолга келиб қолганлиги;
- электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни жойига чиқиб ўрганди.
Аниқланган муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилишини маълум қилди.