Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб- қувватлаш, меҳр- мурувват кўрсатиш, кундалик ҳаёт тарзи учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб бериш йўлида амалга оширилаётган ишлар янада кенгаймоқда ва янги ташаббуслар кенг қулоч ёймоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёкубжонов Жахонгир Зокиржонович ташаббуси билан “Мамай” ва “Олмазор” маҳаллаларидаги ногиронлиги бор инсонлар ҳолидан хабар олинди.