33-сонли мактабнинг қиш мавсумига тайёргарлиги — депутат эътиборида
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан ҳафталик ва кунлик иш режаси ижроси доирасида сайлов округида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
🔹 Ўрганиш давомида муассасанинг иситиш тизими, мавжуд иситиш ускуналарининг ҳолати ҳамда ўқув хоналарида болалар учун иссиқ ва муносиб шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔹 Совуқ кунларда таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, иситиш тизимларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
📌 Маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган 24 та тавсия ижроси доирасида таълим муассасаларидаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимини таъминлашга кўмаклашишга эътибор қаратилди.
Ўқувчиларнинг иссиқ ва хавфсиз шароитда таълим олиши учун мавсумга тайёргарлик билан боғлиқ масалалар депутатлик назоратида.