Депутат ёшларнинг мурожаат ва ташаббусларини тинглади
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов «Машъал» маҳалласидаги Маданият марказида ўтказилган «Раҳбар ва ёшлар учрашуви»да ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини тинглади.
Учрашувда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ҳамда ишсиз ёшлар иштирок этиб, кредит олиш, ишга жойлашиш ва ўз бизнесини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Мулоқот давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланишига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, аввалги мурожаатлари асосида ишга жойлаштирилган икки нафар ёш яратилган имконият ва амалий ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Учрашувда билдирилган мурожаат ва таклифлар юзасидан масъулларга ёшларни қўллаб-қувватлаш, ишга жойлашиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.