Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

13-СОНЛИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

13-СОНЛИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Сессия олди ўрганишлари доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович, доимий комиссия раислари Қодиров Икромжон Жўраевич, Отабоев Фахриддин Жўрабоевич, депутатлар Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович, Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович ва Садриддинов Маъруфжон томонидан Янгиқўрғон туманидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мактабнинг иситиш тизими, кўмир ва бошқа ёқилғи захираси, электр тармоқлари, синф хоналари, санитария-гигиена шароитлари ҳамда ўқувчилар учун яратилган қулайликлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш, таълим муассасасида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда ўқувчилар учун хавфсиз ва муносиб шароитларни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
📌 Аниқланган масалаларнинг ижроси Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши томонидан назоратга олинди.

Slide 1 of 3