Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Янгиқўрғон тумани Қораполвон маҳалласида ёшларнинг иш билан бандлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада фаолият юритаётган ёш тадбиркор қиз томонидан ташкил этилган иш жараёни билан яқиндан танишилди. Тадбиркор ўз фаолиятини йўлга қўйиш билан бирга, 12 нафар ёшни шогирдликка қабул қилиб, уларга касб-ҳунар сирларини ўргатмоқда.
Ёшларни касбга тайёрлаш, уларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш ва келгусида мустақил даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашишга қаратилган мазкур ташаббус ижобий баҳоланди.
Суҳбат давомида тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, ёшларни касб-ҳунарга жалб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида аниқланган таклиф ва масалаларни тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.
Slide 1 of 1