35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ШИФОКОРЛИК ПУНКТИДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

ШИФОКОРЛИК ПУНКТИДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округида жойлашган маҳалладаги шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифати, беморларни қабул қилиш ҳолати, тиббиёт ходимларининг фаолияти, зарур дори-дармон воситалари билан таъминланганлик даражаси ҳамда имтиёзли тоифадаги фуқароларга бепул дори-дармонларни белгиланган тартибда етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, фуқаролар билан суҳбатлашилиб, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида учраётган муаммо ва таклифлар ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда дори-дармон таъминотини яхшилаш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Мазкур масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 2