35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛИШИ ҲУДУДЛАРДА ЎРГАНИЛДИ

ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛИШИ ҲУДУДЛАРДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Нигора Абдураҳмонова иштирокида ҳудудларда ижтимоий хизматлар кўрсатилиши ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–415-сонли Қонуни ижроси, эҳтиёжманд фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сифати ва манзиллилиги таҳлил қилинди.
Шунингдек, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг мавжуд муаммолари ва эҳтиёжлари ўрганилди.
Аниқланган масалаларни ҳал этиш, фуқароларга зарур ижтимоий, тиббий ва моддий кўмак кўрсатиш бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Slide 1 of 1