35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Deputatlar tomonidan sog‘liqni saqlash sohasidagi ishlar o‘rganilmoqda
янв.21
Tuman Kengashi raisi saylovchilar bilan ochiq muloqot o‘tkazdi
янв.21
Tuman hokimi – tuman Kengashi deputatining sayyor qabuli: aholi murojaatlariga amaliy yechimlar belgilandi
янв.21
Mahalladagi yoshlar yetakchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
“Mahalla yettiligi” faoliyati deputatlik nazorati bo‘yicha o‘rganildi
янв.21
Aholiga o‘z vaqtida va sifatli tibbiy yordam ko‘rsatilishi holati o‘rganildi
янв.21
Deputatlik nazorat-tahlil tadbirlari davom etmoqda
янв.21
Xotin-qizlar faolining faoliyati o‘rganildi
янв.21
Deputat so‘rovi ijrosi: muammo bartaraf etildi
янв.21
Mahalla aholisi bilan deputat qabuli o‘tkazildi
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР ОЛДИДА ЎЗ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ БЕРДИ
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР ОЛДИДА ЎЗ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ БЕРДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган «Барака» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув ўтказилиб, депутатлик фаолияти юзасидан ҳисобот берилди.
Учрашувда депутат сайланган сиёсий партия вакиллари, туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон, маҳалла «еттилиги» аъзолари, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этдилар.
Депутат ўз ахборотида «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, депутат йилига камида тўрт марта сайловчиларга ўз фаолияти ҳақида ахборот бериши белгиланганини таъкидлади.
Шунингдек, ўтган чорак давомида амалга оширилган депутатлик фаолияти, жумладан:
🔹 юборилган депутатлик сўровлари ва уларнинг ижроси;
🔹 туман Кенгаши сессияларида эшитилган мансабдор шахслар ҳисобот ва ахборотлари;
🔹 Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар;
🔹 аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ва уларни ҳал этиш ҳолати;
🔹 сайлов округида ўтказилган ўрганишлар;
🔹 маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ахборот давомида маҳалла кўчалари ва ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш, ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш юзасидан олиб борилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Депутатлик сўровлари асосида масъул ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар, ҳал этилган масалалар ҳамда ижроси назоратга олинган муаммолар ҳақида ҳам сайловчиларга маълумот тақдим этилди.
Учрашув давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар, мавжуд муаммо ва таклифларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат депутат ва масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни қонуний ва амалий ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Депутат Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқаролар мурожаатларини тизимли ўрганиш ва сайлов округидаги муаммолар ечими юзасидан депутатлик назоратини давом эттиришини билдирди.