💼 Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашининг иш режасига мувофиқ, Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия раиси Лола Сабирджанова ва туман Кенгаши котибят мудури Муҳриддин Исматуллаевлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 93-сонли қарори ижроси юзасидан "Пахтакор" маҳалласи ҳудудида жойлашган 31-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб чиқишди.
Амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, депутатлар томонидан керакли тавсиялар берилди.
Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши котибяти