Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Ҳунармандлар фаолияти ўрганилди.
янв.21
Ғозғон шаҳрида Сенат қарор ижроси ўрганилди.
янв.21
Замонавий шифохона қурилиши жараёнлари ўрганилди.
янв.21
Депутатлар ташаббуси билан йўллар асфальтлаштирилди.
янв.21
Shayxon MFYda asfaltlashtirish ishlari o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiya yig‘ilishida hisobot tinglandi
янв.21
Mahallalar uyushmasi va hokim yordamchilari faoliyati qonunchilik asosida o‘rganildi
янв.21
TUMAR MAHALLASIDA YANGI DEHQON BOZORI QURILISHI JADAL SUR’ATLARDA DAVOM ETMOQDA
янв.21
Mahallada xotin-qizlar bilan ishlash holati qonunchilik asosida o‘rganildi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI G‘OZG‘ON SHAHAR KENGASHINING NAVBATDAGI YIGIRMANCHI SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
Депутат назорати.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, 44-Қўқонқишлоқ округидан вилоят Кенгашига сайланган депутат Б.Усмонов "Оғир" маҳалла рўйхатига тушган "Пушмон" маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Маҳаллабай ишлаш тизими доирасида ҳудудларда аҳоли фаровонлигини ошириш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш ва "оғир" тоифадаги маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устувор вазифага айланган.
Бугун Б.Усмонов ҳудуддаги энг эътибор талаб маҳаллалардан бири ҳисобланган "Пушмон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, у ерда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва инфратузилма ишларининг боришини яқиндан ўрганди.

Амалга оширилаётган асосий ишлар диққат марказида:
Ўрганиш давомида Кенгаш раиси маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, электр энергияси тизимидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратди.
"Бизнинг асосий мақсадимиз — қоғоздаги ҳисоботлар эмас, балки амалда халқимизнинг розилигига эришиш. 'Пушмон' маҳалласида яшовчи ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис қилиши керак", — деб таъкидлади Б.Усмонов.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот доирасида маҳалла фаоллари ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳам самимий суҳбат ташкил этилди.
"Пушмон" маҳалласини тўлиқ обод ҳудудга айлантириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар Кенгаш раиси ва депутатларнинг доимий назоратида қолади.

Slide 1 of 10