Ташриф давомида у фуқаролар билан суҳбатлашиб, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ва мавжуд муаммоларни ўрганди. Шунингдек, хизматлар самарадорлигини таҳлил қилиб, ечимлар бўйича ҳудуднинг маҳалла еттилиги билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқди.
Н.Фатуллаева ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришда маҳаллий ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.
📍 Ташриф фуқароларнинг эҳтиёжларини чуқур ўрганиш, ижтимоий фаолликни ошириш ва аҳоли билан муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.