Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
“Gulistonobod” mahallasi yoshlar yetakchisi faoliyati oʻrganildi
янв.21
Xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashining navbatdagi sessiyasi boʻlib oʻtdi
янв.21
Davlat boshqaruvida ochiqlikni ta’minlashga bag‘ishlangan davra suhbati o‘tkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashining navbatdagi sessiyasi boʻlib oʻtdi
янв.21
Yoshlar bilan uchrashuvlar tashkil etildi
янв.21
DEPUTAT VA YOSHLAR UCHRASHUVI
янв.21
KOMISSIYA YIGʻILISHI BOʻLIB OʻTDI
янв.21
Yurt tinchligi yoʻlida xizmat qilgan faxriyga hurmat va eʼtibor
янв.21
"Sharq" mahallasida soliq bazasi va tushumlar tanqidiy tahlil qilindi
янв.21
Buxoroda Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab filiali ochildi
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЯНГИ АЁЛЛАР САЛОМАТЛИК МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЯНГИ АЁЛЛАР САЛОМАТЛИК МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
❗️Бугун Янгиқўрғон туманида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга замонавий ва сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадида ташкил этилган янги Аёллар саломатлик марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Янгиқўрғон туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н. Абдурахмонова ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири М. Эргашева иштирок этиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Тадбир давомида мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Қайд этилганидек, мазкур марказда хотин-қизлар учун массаж, соғломлаштириш ва саломатликни тиклаш хизматлари ташкил этилган бўлиб, бу аҳолига янада қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини яратади.
Шунингдек, марказ фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор аёл томонидан икки нафар ишсиз хотин-қиз доимий иш билан таъминланди. Бу эса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир иштирокчилари марказда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, келгусида хизмат турларини янада кенгайтириш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.
✔️ Хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга қаратилган бундай эзгу ишлар туманда изчил давом эттирилмоқда.
Slide 1 of 1