Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
“Gulistonobod” mahallasi yoshlar yetakchisi faoliyati oʻrganildi
янв.21
Xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashining navbatdagi sessiyasi boʻlib oʻtdi
янв.21
Davlat boshqaruvida ochiqlikni ta’minlashga bag‘ishlangan davra suhbati o‘tkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashining navbatdagi sessiyasi boʻlib oʻtdi
янв.21
Yoshlar bilan uchrashuvlar tashkil etildi
янв.21
DEPUTAT VA YOSHLAR UCHRASHUVI
янв.21
KOMISSIYA YIGʻILISHI BOʻLIB OʻTDI
янв.21
Yurt tinchligi yoʻlida xizmat qilgan faxriyga hurmat va eʼtibor
янв.21
"Sharq" mahallasida soliq bazasi va tushumlar tanqidiy tahlil qilindi
янв.21
Buxoroda Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab filiali ochildi
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул жараёнида аҳолининг турли соҳаларга оид мурожаатлари тингланиб, ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, таълим контрактини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиш, уй-жой қуриш ва таъмирлаш, соғлигини тиклаш, дори-дармон билан таъминлаш, уй-жой кадастрини расмийлаштириш ҳамда моддий ёрдам ажратиш масалалари кўтарилди.

Мурожаатлар юзасидан масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида жойида муҳокамалар ўтказилиб, тезкор ҳал этиш имконияти мавжуд бўлган масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича эса аниқ муддатлар белгилаб олиниб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Қабул давомида ҳар бир фуқаронинг мурожаатига бефарқ бўлмаслик, уларни қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва адолатли ечим топиш устувор вазифа сифатида белгиланди. Шу билан бирга, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аҳоли билан ишлашда масъулиятни янада кучайтириш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва қонуний асосда ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 6