Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
“Gulistonobod” mahallasi yoshlar yetakchisi faoliyati oʻrganildi
янв.21
Xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashining navbatdagi sessiyasi boʻlib oʻtdi
янв.21
Davlat boshqaruvida ochiqlikni ta’minlashga bag‘ishlangan davra suhbati o‘tkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashining navbatdagi sessiyasi boʻlib oʻtdi
янв.21
Yoshlar bilan uchrashuvlar tashkil etildi
янв.21
DEPUTAT VA YOSHLAR UCHRASHUVI
янв.21
KOMISSIYA YIGʻILISHI BOʻLIB OʻTDI
янв.21
Yurt tinchligi yoʻlida xizmat qilgan faxriyga hurmat va eʼtibor
янв.21
"Sharq" mahallasida soliq bazasi va tushumlar tanqidiy tahlil qilindi
янв.21
Buxoroda Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab filiali ochildi
ТАҲЛИЛ

Унга кўра:

Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгаши томонидан 2025-йил давомида 18 та сессия ўтказилган, уларда жами 195 та масала муҳокама этилган хамда тегишли қарорлар қабул килинган.

- Сессияларда:

- Давлат органлари рахбарларининг хисобот (ахборот)лари 104 маротаба эшитилган;

- назорат-тахлил тадбирлари доирасида ҳудудларни ривожлантириш дастурлари, чора-тадбирлари, муаммоларни ўрганиш натижалари 5 маротаба куриб чикилган;

- ҳудудларни ривожлантириш дастурлари, бош режа, маҳаллий буджет, маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилаш каби масалаларга доир 14 та қарор тасдиқланган;

- ваколат доирасидаги бошқа масалаларга доир 5 та қарор қабул қилинган.

 Туман Кенгаш депутатлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларига 98 та (ўтган йилга нисбатан қарийб 2 баробарга кўп) депутатлик сўрови юборилган бўлиб, уларнинг 98 тасига ёки қарийб 100 фоизига (шундан, 

10 тасига ёки 10,2 фоизига муддатдан кечикиб) жавоб берилган.

- 2025-йилда энг кўп депутатлик сўровлари юборган депутатлар Л.Собирджанова, М.Шодиева, Ш.Зарипов ва Ф.Гаибовлар томонидан 8 тадан депутатлик сўровлари юборилган.

Туман Кенгаши депутатлари томонидан ўз сайлов округларида сайловчилар билан 216 марта учрашувлар ўтказилган. Ушбу учрашувларда сайловчилар томонидан 296 дан зиёд муаммолар кўтарилган.

- мазкур муаммоларнинг 85,8 фоизи ёки 254 таси депутатлар томонидан ижобий ҳал этилишига эришилган.

Фуқаролар томонидан туман Кенгаши депутатларига117 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 92 таси (78,6 фоиз) ижобий ҳал этилган, 20 таси (17,1 фоиз) бўйича тушунтириш берилган, 3 таси (2,5 фоиз) рад этилган, 2 таси (1,7 фоиз) кўриб чиқиш жараёнида.

- Маълумот учун: 2024-йилда фуқаролар томонидан жами 97 та мурожаат киритилган бўлиб, уларнинг 60 таси (61,8 фоиз) ижобий ҳал этилган, 30 таси (30,9 фоиз) бўйича тушунтириш берилган, 7 таси (7,21 фоиз) рад этилган.

Туман Кенгаш депутатлари сай ҳаракатлари билан:

- 35 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган;

- 12 нафар фуқарога кредит ва субсидия олишда ёрдам берилган;

- 25 та янги иш ўринлари яратилди;

- 25 нафар эҳтиёжманд фуқарога дори-дармон воситалари берилган.

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолини хабардор қилиш мақсадида туман Кенгашининг 195 та қарори "Э-Кенгаш” ("Э-қарор”) тизими орқали расмий эълон қилинган.

маълумот учун: 2024-йилда туман Кенгашининг жами 175 та қарори “Э-Кенгаш” (“Э-қарор”) тизимига жойлаштирилган.

қабул қилинган янги қонунлар мазмунини сайловчиларга етказиш бўйича туман Кенгаши депутатлари томонидан жойларда 7 та (2024 йилда 5 та) турли тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Туман Кенгаши ва депутатлар фаолияти оммавий ахборот воситаларида жами 351 маротаба ёритилган бўлиб, шундан 7 таси махаллий, 4 таси республика босма ва телерадиоканалларда, 48 таси интернет веб-сайтларда, 292 таси ижтимоий тармоқларда ёритилган.

маълумот учун: 2024-йилда туман Кенгаши ва депутатлар фаолияти оммавий ахборот воситаларида жами 291 маротаба ёритилган бўлиб, шундан 

5 таси махаллий, 2 таси республика босма ва телерадиоканалларда, 36 таси интернет веб-сайтларда, 248 таси ижтимоий тармоқларда ёритилган.

Шунингдек, ўтказилган сессияларнинг 14 таси ёки 77 фоизи ижтимоий тармоқларда онлайн ёритилди.