Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
“Gulistonobod” mahallasi yoshlar yetakchisi faoliyati oʻrganildi
янв.21
Xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashining navbatdagi sessiyasi boʻlib oʻtdi
янв.21
Davlat boshqaruvida ochiqlikni ta’minlashga bag‘ishlangan davra suhbati o‘tkazildi
янв.21
Xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashining navbatdagi sessiyasi boʻlib oʻtdi
янв.21
Yoshlar bilan uchrashuvlar tashkil etildi
янв.21
DEPUTAT VA YOSHLAR UCHRASHUVI
янв.21
KOMISSIYA YIGʻILISHI BOʻLIB OʻTDI
янв.21
Yurt tinchligi yoʻlida xizmat qilgan faxriyga hurmat va eʼtibor
янв.21
"Sharq" mahallasida soliq bazasi va tushumlar tanqidiy tahlil qilindi
янв.21
Buxoroda Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab filiali ochildi
Доимий комиссия иши: ижтимоий объектларда назорат ва тайёргарлик

Доимий комиссия иши: ижтимоий объектларда назорат ва тайёргарлик

Аграр, қурилиш, коммунал соҳа, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссия томонидан Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сон қарори ижроси доирасида, доимий комиссия томонидан ижтимоий объектларда навбатдаги ўрганиш ҳамда назорат ишлари амалга оширилди.

📍 20-сонли ва 30-сонли ДМТТ

Имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган давлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ишларининг якуний босқичлари ўрганилди ва назорат қилинди. Ишлар деярли якунланган, яқин кунларда ушбу муассасаларни фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Объектларни очишдан олдин барча талаблар ва хавфсизлик масалаларига қатъий риоя этилиши таъкидланди.

📍 15-сонли мактаб

Мактабда ички таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган. Комиссия томонидан электр тармоқлари ва иссиқлик таъминоти ускуналарига кириш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди. Болалар хавфсизлиги биринчи ўринда экани алоҳида қайд этилди.

Доимий комиссия иши ижтимоий аҳамиятга эга объектларни ўз вақтида, сифатли ва хавфсиз ҳолда фойдаланишга топширишга қаратилган ҳолда давом этмоқда.

Алишер Абдуллаев, 

Зокир Халмухамедов

Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари

Slide 1 of 6