Депутатлар иштирокида янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига содда ва тушунарли тилда етказиш бўйича учрашувлар ўтказилди.
5-Гузар сайлов округидан сайланган депутат Иқболиддин Бозорбоев, депутат Х.Сотиболдиев ҳамда Кенгаш котибияти бош мутахассиси А.Отажонов ҳудудда аҳоли билан учрашув ўтказдилар.
Мулоқот давомида фуқароларга давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, уларнинг аҳоли фаровонлигидаги аҳамияти тўғрисида қисқача тушунтиришлар берилди.