4-Пушмон сайлов округидан сайланган депутат Ғопиржон Раҳмонов, депутат Х.Сотиболдиев ҳамда Кенгаш котибияти бош мутахассиси А.Отажонов «Сой» МФЙ ҳудудида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш ва оилавий муҳитни соғломлаштириш ҳолатини ўргандилар.
Маҳаллада жорий йилда «Аёллар дафтари»га киритилган 16 нафар ишсиз хотин-қизнинг барчасини бандлиги тўлиқ таъминланган. Шунингдек, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда нотинч оилаларга зарур психологик ва бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилда маҳаллада ажрим ҳолатлари қайд этилмади.