Халқ депутатлари туман Кенгаши масъуллари амалий ташрифлари давом этмоқда.
Халқ вакиллари ҳудуддаги Оилавий поликлиникага ташриф буюриб, бино ташқарисида тўпланган маҳалла фуқаролари билан бевосита очиқ мулоқот ташкил этдилар. Суҳбат давомида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифати ва даражаси ҳақида фуқароларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Очиқ ҳавода ўтган самимий суҳбатда қуйидаги аҳлига тиббиёт масканида кўрсатилаётган кундалик тиббий-санитария ёрдамининг сифати, Беморларга ажратилаётган дори воситаларининг зарур ҳажмда мавжудлиги, ходимлари томонидан аҳолига бўлаётган эътибор ва тиббий маданият ҳолатига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Фуқаролар тиббиёт соҳасида ўзларини қийнаётган масалаларни ҳамда мавжуд камчиликларни очиқ баён этдилар.