Янгиликлар

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши 24 Нурафшон сайлов округи депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич ҳафталик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада бўлиб, тез тиббий ёрдам бўлими фаолиятини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати, чақирувларга ўз вақтида етиб бориш, тиббий ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, зарур дори-дармонлар ҳамда тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида учраётган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.