8-Қорашох сайлов округидан депутат, туман ҳокими Давронбек Ҳасанбоевич Саттаров томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ва муаммоларини тинглаш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди.
Учрашув давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган, ижроси маълум бир муддат билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича эса масъул ташкилот ҳамда мутасаддилар билан келишиб олинди ва ижроси депутатнинг шахсий назоратига олинди.