Янгиликлар

🇺🇿 Депутат ташаббуси билан ариқ ва зовурларни тартибга келтириш ишлари ўрганилди

Депутат ташаббуси билан ариқ ва зовурларни тартибга келтириш ишлари ўрганилди

✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Одилбоев ташаббуси билан Ровон МФЙ ҳудудида дренаж тизимлари ҳамда ариқ ва латок урнатиш ҳамда тартибга келтиришга қаратилган тадбирлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

✅ Унда лойиҳачи мутахассислар иштирок этиб, ҳудуднинг мавжуд ҳолати жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди ва амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди.

🏖 Ўрганишлар давомида сув оқимини яхшилаш, суғориш тизимлари самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🗓 Шунингдек, фуқароларга лойиҳанинг аҳамияти, амалга ошириш босқичлари ва кутилаётган натижалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

👨‍💼 Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, мелиоратив ҳолатни барқарорлаштириш ва аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалаларга ечим топиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1