Янгиликлар

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович ташаббуси билан сайлов округида жойлашган маҳаллада Жаҳон банкининг Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилган асфалтлаш ишларининг сифати ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўшимча ободонлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, депутат ташаббуси билан маҳалла аҳолиси иштирокида ҳашар ташкил қилиниб, асфальт йўлларнинг чекка қисмларини цементлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ишлар йўл қопламасининг мустаҳкамлигини ошириш, унинг узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш ҳамда ҳудуднинг санитария ва ободончилик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Маҳалла фаоллари ва фуқаролар депутат ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ҳудудни янада обод ва кўркам қилишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Slide 1 of 2