Янгиликлар

МЕҲР ВА ЭЪТИБОР — ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

МЕҲР ВА ЭЪТИБОР — ИНСОН ҚАДРИ УЧУН
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада бўлиб, маҳалла еттилиги иштирокида фуқаро Саломова Марҳабат ая хонадонида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Марҳабат аянинг ҳолидан хабар олиниб, унга амалий ёрдам сифатида ногиронлик аравачаси топширилди.
Бундай эзгу ишлар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд фуқароларга меҳр ва эътибор кўрсатиш ҳамда депутатларнинг халқ билан яқин мулоқотини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 1