Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ котибиятида туманда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ котибиятида туманда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
📌 Унда келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар, депутатлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда партия гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
🔹 Йиғилиш давомида ҳудудларда олиб борилаётган ўрганишлар, депутатлик сўровлари ижросини таъминлаш, ижтимоий соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
🔹 Шунингдек, аҳоли билан очиқ мулоқотларни кўпайтириш, ёшлар ва хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, маҳаллаларда партияларнинг амалий иштирокини кенгайтириш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди.
✅ Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларни тизимли ташкил этиш ва ҳамкорликда амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.