Янгиликлар

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович Булоқбоши МФЙда бўлиб, маҳалла ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда фуқаролар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, маҳаллада мавжуд муаммолар, аҳоли мурожаатлари ва уларни ҳал этиш бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Депутат томонидан ҳоким ёрдамчисига аҳоли билан ишлашни янада кучайтириш, мурожаатларни ўз вақтида ўрганиш ва амалий натижадорликни таъминлаш юзасидан тавсиялар берилди.