Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Б.Болтаева ўзи сайланган округдаги маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилмоқда.
Навбатдаги ўрганиш давомида “Қорасув” МФЙ, Олтинкўл 2-тор кўчасида яшовчи Муаззам онанинг мурожаати тингланди. Ёлғиз ва нафақада бўлган онахоннинг уйи таъмирталаб ҳолга келиб қолган, бироқ уни янгилашга моддий имконияти етарли эмас.
Амалий қадамлар:
Мурожаат юзасидан фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. Маҳалладаги ижтимоий ходим ва хотин-қизлар фаоли билан биргаликда онахонни «Аёллар дафтари»га киритиш ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази орқали ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.
Маълумот учун:
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан уй-жойни таъмирлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача (алоҳида ҳолларда 50 бараваригача) маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Муаммо назоратга олинди ва ижроси таъминланиши бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.