Депутат энг аввало маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва бу боради тегишли ташкилотлар раҳбар-ходимлари билан суҳбатлашди. Шундан сўнг, “Исломобод” МФЙда сайловчиларнинг ўзларини қийнаб келаётган муаммолар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. Учрашувда «Миллий тикланиш» ДП вилоят Кенгаши ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда «Исломобод» маҳалла аҳолиси иштирок этишди.
Фуқароларнинг хар бир мурожаатлари депутат томонидан назоратга олинди ва тегишли ташкилотларга ваколат доирасида депутат сўровлари чиқариш белгилаб олинди. Учрашув сўнгида жойнинг ўзида муаммоси хал бўлган фуқаролар маҳалла депутатидан миннатдор бўлиб, депутатнинг кейинги ишларига омад тиладилар.