35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ЯНГИ ҲОЖАТХОНА ҚУРИБ БЕРИЛДИ
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ЯНГИ ҲОЖАТХОНА ҚУРИБ БЕРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида «Қайроқи» маҳалласидаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳожатхонаси яроқсиз ҳолатга келгани аниқланган эди.
Муаммони амалий ҳал этиш мақсадида депутатнинг ўз маблағлари ҳисобидан муассаса ҳудудида янги ҳожатхона қуриб берилди ва фойдаланишга топширилди.
Мазкур хайрли ташаббус орқали тарбияланувчилар ва муассаса ходимлари учун муносиб санитария-гигиена шароитлари яратилди.
✅ Халқ манфаати йўлидаги бундай амалий ишлар депутатлик масъулияти ва ташаббускорликнинг ёрқин намунасидир.
Slide 1 of 2