ОИЛА ВА ЖАМИЯТДА АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШИ
ОИЛА ВА ЖАМИЯТДА АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШИ Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли қонунчилик ислоҳотлари амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли экани, давлат уларга жамият ва давлат ишларини бошқаришда тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиши белгилаб қўйилган. 2019 йилда қабул қилинган: 🔹 «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–562-сон Қонун�; 🔹 «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ–561-сон Қонун� хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратди. Қонунчиликка мувофиқ: ✅ хотин-қизларга нисбатан камситишга йўл қўйилмайди; ✅ таълим олиш, меҳнат қилиш ва муносиб иш ҳақига эга бўлишда тенг имкониятлар кафолатланади; ✅ оилавий, жисмоний, руҳий, жинсий ва иқтисодий зўравонликдан ҳимоя чоралари белгиланган; ✅ тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ҳимоя ордери бериш тизими жорий этилган; ✅ жабрланувчиларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган; ✅ хотин-қизларнинг мулкий, меҳнат, оилавий ва репродуктив ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилган. 2023 йилда қонунчиликка киритилган ўзгартишлар билан оилавий-маиший зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. Шунингдек, шаҳвоний шилқимлик, таъқиб қилиш ҳамда хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилди. Ушбу ислоҳотларнинг асосий мақсади — ҳар бир аёлнинг қадр-қиммати, ҳуқуқи ва эркинлигини ишончли ҳимоя қилиш, оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш ҳамда жамиятда гендер тенгликни таъминлашдан иборат. 📌 Аёлни ҳимоя қилиш — оилани ҳимоя қилиш, оилани ҳимоя қилиш эса жамият барқарорлигини таъминлаш демакдир