35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Тадбиркорлик фаолияти ўрганилди

Маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг энг муҳим йўналишлари бўйича 24 тавсия асосида амалий ишлар давом этмоқда.

16-Ёрбоши сайлов округида депутатлик ўрни вакант бўлганлиги сабабли, шаҳар Кенгаши котибиятидан бириктирилган бош мутахассис Авазбек Аппақов томонидан “Соғлом Турмуш” МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш давомида маҳалла ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқаро билан суҳбатлашилиб, амалга ошираётган ишлари, яратилган иш ўринлари ҳамда фаолият жараёни ҳақида маълумотлар олинди.

Шунингдек, маҳалла раиси билан ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги имкониятларни яратиш бўйича фикр алмашилди.

Slide 1 of 1