35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ЖАҲОН БАНКИНИНГ «ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

ЖАҲОН БАНКИНИНГ «ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада Жаҳон банкининг «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Мазкур лойиҳа асосида маҳалланинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида янги электр таянч устунларини ўрнатиш, электр тармоқларини янгилаш ҳамда замонавий трансформаторларни жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг сифати, белгиланган лойиҳа талабларига мувофиқлиги ва бажарилиш муддатларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, масъулларга ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида маҳаллада электр энергияси таъминоти барқарорлиги ошиши, паст кучланиш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратилиши кўзда тутилган.
Депутат томонидан мазкур ишлар депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 4