Янгиликлар

Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Салор” маҳалласида ПҚ-1 ижроси ўрганилди
Навбатдаги сессия олдидан, шунингдек, белгиланган ҳафталик иш режага мувофиқ, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатларининг тизимли ўрганишлари қизғин давом этмоқда.
 

🗣️ Хабарингиз бор, Кенгашнинг 4-Салор сайлов округи депутати А.Ахмедов ташаббуси билан туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Т.Хамдамов иштирокида “Салор” маҳалласи профилактика инспекторининг фаолиятини 24 та тавсиявий саволнома асосида атрофлича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🗣️ Кун тартибидаги асосий масала — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллани тўлиқ хавфсиз ҳудудга айлантириш бўлди.

🔔Ўрганиш жараёнида қуйидаги муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди:
✔️ Криминоген вазият таҳлили: Маҳалла ҳудудидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вазиятни барқарор сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар чуқур кўриб чиқилди.
✔️ Аҳоли мурожаатлари: Мурожаатлар юзасидан намунавий депутат дафтари асосида депутатга маълумот берилиши таъминланди.
✔️ ПҚ-1 қарор ижроси: Президент қарори асосида ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, "маҳалла еттилиги" ва ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлик тизими таҳлил қилинди.

🗣️ Ўрганиш жараёни юзасидан ахборот ва маълумотлар йиғилиб, маҳалла профилактика инспектори томонидан тақдим этилган маълумотлар томонидан депутатга ахборот киритилишига келишиб олинди.
Slide 1 of 3