Янгиликлар

Маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик: Муаммолар депутат назоратида ҳал этилади

Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги 2-Фаровон сайлов округи депутати Г.Умарова ҳафталик иш режасига мувофиқ «Ат-Термизий» маҳалласида бўлди.

🔔 Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаш котибияти бош мутахассиси У.Маманазаров ва депутат Г.Умаровалар ўрганиш давомида маҳалла раиси билан учрашиб, 24 тавсиявий саволнома ва доимий комиссиялар 19.1- модда бўйича ҳудуддаги вазиятни таҳлил қилди.

🗣️ «Маҳалла еттилиги» билан янгича ёндашув:
Мулоқотда маҳалла еттилиги фаолиятининг самарадорлиги алоҳида муҳокама қилинди.
Еттилик ваколати доирасида ички имкониятлар билан ҳал этилмаётган мураккаб масалалар аниқлаб олинди.
Ушбу тизимли муаммоларни юқори ташкилотлар даражасида депутатлик сўрови орқали тезкор ҳал этиш чоралари келишиб олинди.

🗣️ Депутат ваколати — халқ хизматида!
Г.Умарова маҳалла аҳлини қийнаётган ҳар бир масалани ўз ваколати доирасида охиригача етказишга ва бу масалада еттилик билан биргаликда иш олиб борилиши лозимлиги такидланди.

📌 Маҳалла еттилиги — муаммони аниқловчи кўз бўлса, депутат ваколати — ўша муаммони илдизи билан ҳал қилувчи кучдир.

Slide 1 of 3