Ўзбекистон Президентининг Венгрияга расмий ташрифи – стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи
Жорий йилнинг 19–21 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга амалга оширган расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди.
Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Президентимизнинг ташаббуслари натижасида муҳим келишувлар имзоланди. Хусусан, Тошкент вилоятида Венгрия компаниялари учун махсус индустриал зона ташкил этилади.
Ташриф доирасида ўтказилган Ўзбекистон–Венгрия бизнес-форумида юртимизда венгр инвестицияларини кенгайтириш, банк ва саноат соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ режалар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Президентимиз Туркий давлатлар ташкилотининг Будапештдаги норасмий саммитида иштирок этиб, минтақавий иқтисодий интеграция, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Ушбу ташриф нафақат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишда муҳим қадам бўлди. Бундай ташаббуслар халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади.
Халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши депутати Жанадин Мирзагалиевич