ЎзЛиДеП Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Тадбирда депутатлар, техникумдаги фаол партия аъзолари, талабалар ёшлар иштирок этди. Учрашувда ЎзЛиДеП Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, М.Хосилова ва Ф.Ғайбуллаевлар томонидан ЎзЛиДеПнинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиб этилиб ёшларга тушунтирилди ва партия томонидан олиб борилаётган партиявий лойиҳалар, партияга аъзо бўлиш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди.️ Шунингдек, учрашув давомида ёшларга ЎзЛиДеПнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси юзасидан маълумотлар тақдим этилди.