Янгиликлар

9 май Хотира ва қадрлаш куни

Ташриф давомида партия Андижон вилоят Кенгаши раиси Х.Оманов, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлари М.Сулаймонов ҳамда М.Бобахоновлар томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлмиш фахрийларга байрам табрикномалари етказилиб, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини сақлашда, букилмас ирода ва жасорат намунасини намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилишдек шарафли вазифаларни бажарганликлари учун миннатдорчилик билдирилди.  

Тадбир якунида фахрий отахонларимиз томонидан юртимиз тинчлигига ва фаровонлигига, меҳр-оқибатли, халқимизга кўз тегмаслигини тилаб қўллар дуога очилди.  

Slide 1 of 4