Янгиликлар

Булоқбоши туманида янгиланаётган Конституциявий қонун лойиҳасининг аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш хамда унинг мазмунини фуқароларга тушунтиришга бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

 Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тўғрисидаги
қонунни қабул қилди. Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилади. Референдум
30 апрел, якшанба кунига белгиланди.

Халқ депутатлари Булоқбоши тумани Кенгаши депутатлар гуруҳи
томонидан Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясининг лойиҳасини аҳоли
ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтиришга
бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари
раислари, туман тиббиёт ва таълим тизими вакиллари, маҳалла фаоллари, кенг
жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Slide 1 of 11