Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши депутатлари томонидан таргибот-ташвиқот тадбири оʻтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, халқ таълими ва мактабгача таълим ходимлари иштирок этди.
Депутатлар томонидан ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлгани, бу эса бош қомусимизда “Янги Ўзбекистон-ижтимоий давлат” тамойилини мустаҳкамлаш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатаётгани тўғрисидаги ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтилди. Мулоқот иштирокчиларининг ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти.