Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган. Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.
Ҳар қандай ҳалол, фидойи меҳнат албатта рағбатини топади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор М.Ғаниева ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н.Тойчиевалар "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирландилар.