Янгиликлар

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг 37-сессияси

 2023 йил 28 феврал куни Олтинчи чақириқ халқ
депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз
еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
 

Сессияда қуйидаги масалалар муҳокама этилди. 

-Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди раиси К.Ахмадалиевнинг
2022 йил давомида одил судлов фаолиятини амалга ошириш борасида бажарилган ишлар
юзасидан ахбороти тўғрисида.
 

-2023
йилда Олтинкўл туманининг комплекс ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар кесимида
амалга ошириладиган чора-тадбирлар “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.
 

-Олтинкўл туман маҳаллий бюджетининг
2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш тўғрисида.
 

-“Аёллар
дафтари”ни шакллантириш ҳамда 2023 йил давомида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал
этиш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила
ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Султонованинг ахбороти тўғрисида.
 

-Олтинкўл туманида фойдаланилмасдан
турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат
рўйхатидан ўтказиш тўғрисида.
 

-Олтинкўл туман ички ишлар бўлими 1-сон ИИБ Ҳуқуқ тартибот маскани профилактика катта инспектори
майор
С.Т.Араббоевнинг 2022 йилнинг 4-чораги
давомида “Жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан олиб борилган ишлар хақида”ги
ҳисоботи тўғрисида. 

-Олтинкўл тумани “Саховат ва кўмак”
жамғармаси томонидан сарфланиши режалаштирилган маблағларни ажратиш тўғрисида.
  

-Халқ депутатлари туман Кенгашининг
2023 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.
 

  

Фуқароларимиз хаётига дахлдор масалалар билан бирга
туманимизда жорий йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган режа ва
дастурлар муҳокамаси ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
  

Slide 1 of 14