Жамиятнинг маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Юртимизда хотин-қизларнинг яхши яшашига кўмаклашиш, айниқса ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларнинг фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлашга ҳамиша катта эътибор қаратилади.
Хусусан, Андижон шаҳрида ҳам, “Аёллар” ҳамда "Ёшлар" дафтарларига олинганларнинг доимий даромад манбаини яратиш, уларни банд қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 23 февраль куни Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ва сектор раҳбарлари томонидан ишсиз, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида ажратилган субсидиядан тикув машиналари топширилди.