Янгиликлар

2023 йил 15 феврал куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг 38-сессияси

38-сессия кун тартибига киритилган масалалар:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон шаҳридаги Халқ қабулхонасига 2022 йилда келиб тушган мурожаатларнинг ҳал етилиши ва халқ қабулхонаси томонидан амалга оширилган иш фаолияти юзасидан ахбороти.

2. Андижон шаҳар Адлия бўлими томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти.

3. Андижон шаҳар прокуратураси томонидан 2022 йилда қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти тўғрисида.

4. Андижон шаҳрида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий онгини ошириш, жиноятчиликни келтириб чиқараётган омилларни бартараф етиш, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар ҳақида.

-Андижон шаҳрида жиноятларни барвақт олдини олиш, жамоат, йўл-харакати ҳавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда олиб борилаётган профилактик-огоҳлантирув тадбирларида мутасадди масъул ташкилотлар ҳамкорлигини янада ошириш чоралари тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан 2022 йилда олиб борган фаолияти юзасидан ҳисоботи.

6. Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Улуғбекованинг “Аёллар дафтари”ни 3-босқичига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал етиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.

7. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Андижон шаҳар бўлинмаси “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан еҳтиёжманд фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида.

8. Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига тавсия етилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисидаги халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг баённомаларини тасдиқлаш тўғрисида.

9. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон шаҳар Кенгаши томонидан “Саҳоват” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида кексалар ва ўзгалар парварига муҳтож бўлган ногиронларнинг яшаш шароити ва уларни зарур тиббий-ижтимоий хизматлар билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида.

10. Андижон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1 январь ҳолатига шаклланган еркин қолдиқ маблағларни йўналтириш тўғрисида.

11. Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг 2023 йил учун мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

Slide 1 of 10