Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан тумандаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида муассасада болалар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, ошхона, гуруҳ хоналари ҳамда санитария-гигиена ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, болалар хавфсизлигини таъминлаш ва таълим-тарбия сифатини янада ошириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
✅ Депутат томонидан мазкур масала назоратга олинди.