Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

Хусусий шифохоналардаги тиббий хизмат сифати депутатлар назоратида

Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши қошидаги Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт ишлари бўйича доимий комиссияси раиси Муҳаммадқодир Қўчқаров томонидан тумандаги хусусий тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилди.

Хусусан, туманда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиб келаётган "Риацентр" шифохонасида фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва масканнинг ҳолати билан яқиндан танишилди.

Ўрганиш давомида беморларга яратилган қулайликлар, замонавий тиббий технологияларнинг қўлланилиши ҳамда хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Комиссия раиси муассаса масъуллари билан суҳбатлашиб, хизмат сифатини янада юксалтириш ва аҳоли розилигини таъминлаш бўйича тавсиялар берди.

Slide 1 of 4