Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашига 21-Янгиқўрғон сайлов округидан сайланган депутат Адизова Феруза Анваровна ўз округида истиқомат қилувчи фуқаро Гадоева Дилрабони қийнаб келаётган муаммолар юзасидан ўрганиш олиб борди. Ўрганиш жараёнида фуқаронинг турмуш ўртоғи ва ўғли бугунги кунда меҳнат миграциясида эканлиги, фуқаро эса қизи билан яшаши, фуқаронинг хонадонига ичимлик суви киритилиши ва соғлигини назоратга олиш лозимлиги аниқланди. Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиниб ушбу фуқаронинг муаммоларини бартараф қилиш алоҳида назоратга олинди.