Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўтган вақт давомида амалга оширган ишлари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жориий йилнинг 25 июл куни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўтган вақт давомида амалга оширган ишлари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ушбу матбуот анжуманида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўтган вақт давомида амалга оширган ишлари юзасидан анжуман иштирокчиларига ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка қуйидагича ахборот бериб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президетнинг 23.06.2025-йилдаги ПФ-98-сонли Ўзбекистон
Республикасида Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030-йилга қадар ривожлантириш Консепсияси тасдиқланди.
Сўнгги йилларда халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида
амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, халқ депутатлари маҳаллий
Кенгашларининг (кейинги ўринларда — маҳаллий Кенгашлар) ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солаётган долзарб
масалаларни ҳал этиш бўйича ваколатларининг такомиллашаётганлиги, шунингдек,
янгиланган Конститутсияда маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари
бир-биридан ажратилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, “Кучли Кенгаш, ҳисобдор
ва ташаббускор ҳоким” тамойилини рўёбга чиқариш мақсад қилинган.
Ўтган давр мобайнида Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари
томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Олий
Мажлис Сенати кўрсатмалари ва қарорлари ҳамда вилоят, туман (шаҳар)
Кенгашларининг 2025 йилга мўлжалланган иш режалари асосида самарали ишлар
амалга оширилди. Шунингдек, 2025 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларнинг ижроси, ҳокимлар, унинг ўринбосарлари, тегишли бошқарма ташкилотларнинг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш режалаштирилди ва мунтазам ҳисоботлар иш режасига асосан эшитилиб борилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори билан 13.03.2025-йилдаub №VI-7-63-3-0-К/25-сонли Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳлари ҳамда 11.04.2025-йилда №VI-8-85-3-0-К/25-сонли Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузурида Ёшлар маслаҳат гуруҳлари ташкил этилди.
Доимий комиссиялар, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгашлари, партия
гуруҳлари раҳбарлари иштирокида доимий комиссиялар, партия гуруҳлари фаолияти
самарадорлигини янада ошириш ҳамда белгиланган вазифаларни амалга ошириш
юзасидан йиғилишлар ўтказилди. Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман
(шаҳар) Кенгашлари котибиятлари томонидан иш режаларида белгиланган тадбирлар,
сессия муҳокамасига киритилган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш
мақсадида барча доимий комиссияларнинг йиғилишлари ўтказилди. Шу билан бирга
мазкур доимий комиссия йиғилишларида туман (шаҳар) Кенгашларининг тегишли
доимий комиссия раислари ҳам иштирок этди.
Бугунги кунда Халқ депутатлари вилоят Кенгашида 40 нафар депутат (12
нафари, яъни 30% фоизи аёллар), туман (шаҳар) Кенгашларида 280 нафар депутатлар
(84 нафари, яъни 30% фоизи аёллар) фаолият юритади.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Халқ депутатлари вилоят, туман
(шаҳар) Кенгашлари томонидан жами 83 та сессиялар ўтказилган бўлиб, 1205 та
масалалар муҳокама этилган. Шундан: халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 6 та
сессияси ўтказилиб, 136 та масалалар муҳокама қилинган бўлса, халқ депутатлари
туман (шаҳар) Кенгашларининг 77 та сессияси ўтказилиб, 1069 та масалалар
муҳокама қилинган. Мазкур ўтказилган сессиялар ўз вақтида оммавий ахборот
воситаларида ёритилди.
Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари томонидан
ўтган давр мобайнида фуқароларнинг мурожаатлари асосида тегишли ташкилот
раҳбарларига жами 270 та депутатлик сўрови юборилган. Шундан, 55 та депутатлик
сўрови вилоят Кенгаши депутатлари томонидан юборилган бўлса, 215 та депутатлик
сўрови туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари томонидан юборилган. Шунингдек,
тегишли ташкилот раҳбарларига юборилган жами 270 та депутатлик сўровидан 215
тасига ўз вақтида жавоб берилган ва ижобий ҳал этилган, 2 та депутатлик сўрови
сессияда муҳокама этилган.
Жорий йилнинг ўтган даврида депутатлар томонидан маҳаллаларда 1047 та
учрашувлар, мулоқотлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувлар давомида фуқаролар
томонидан 1291 та муаммолар келиб тушган бўлса, шундан 1051 таси ижобий ҳал
этилган. Шу билан бирга юридик ва жисмоний шахслардан жами 1013 та мурожаатлар
келиб тушган бўлса, шундан 786 таси ижобий ҳал этилган, 7 та мурожаат рад
этилган, 183 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган ва 36 та мурожаат иш
жараёнида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлиси кун
тартибларига киритилган қонунлар бўйича 351 маротаба муҳокамалар ўтказилиб,
муҳокамалар натижасида 292 та таклифлар келиб тушди. Шунингдек, янги қабул
қилинган Қонунлар бўйича 634 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятлари ва
депутатлар томонидан оммавий ахборот воситаларида жами
2515 маротаба чиқишлар бўлди. Шундан, Республика газетасида 42 та,
телевиденияда 66 та ва радиода 29 та, маҳаллий газеталарда 134 та,
телевиденияда 197 та, радиода 71 та, интернет сайтларида 714 та, ижтимоий
тармоқларда 1262 та чиқишлар бўлди. Шу билан бирга тасдиқланган медиа-режа
бўйича телевиденияда 15 та, радиода 8 та, маҳаллий газеталарда 19 та ёритилди.
Хусусан, жорий йилнинг 27 феврал, 13 март, 29 март, 5 апрел 19 апрел, 4 июнь 18 июнь, 2 июль, 9 июль кунлари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан чиқарилган
Фармон қарорлар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари, коррупция ва ёшлар масалаларига бағишланган семинарлар, очиқ мулоқотлар ўтказилди. Мазкур ўтказилган очиқ мулоқот ва семинарларда жами 550 нафар Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари иштирок этди.
Шунингдек, жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга бағишланган Миллий
Кенгаш йиғилишида Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлар томонидан “Биз
коррупцияга қаршимиз” мавзусида 2000 га яқин тарғибот тадбирлари ўтказилган
бўлиб, 150 минг нафарга яқин иштирокчилар қамраб олинди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги “Коррупсияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш
бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир
чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-71-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича вилоятдаги соғлиқни сақлаш,
таълим, қурилиш соҳалари ўрганилди ва тегишли доимий комиссия ҳамда сессия йиғилишларида муҳокама этилди.
2-июль куни Жиззах вилоят телевидениясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 23-июндаги “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030-йилга қадар ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-98-сон Фармонининг мазмун-моҳияти, фармон талабларидан келиб чиқадиган муҳим масалалар кўрсатуви ташкил этилди ва ижтимоий тармоқларда Фармон мазмун моҳияти юзасидан 100 дан зиёд муносабатлар ёритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги
“Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-468-сонли қарори ижросини таъминлаш
мақсадида бугунги кунда депутатлик назорати ўрнатилиб, жойларда амалга
оширилган ишлар доимий комиссиялар томонидан назорат-таҳлил тартибида
ўрганилиб, дастлабки тарзда доимий комиссия йиғилишида муҳокама этилиб, сессия
кун тартибига киритилмоқда.
2025- йил 14-январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Кенгашининг “Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда
маҳаллий кенгашлар депутатлари ва Сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги КҚ-35-В-сонли қарорида белгиланган вазифалар юзасидан бир қанча
ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ўтган 6 ой давомида депутатлар "Маҳалла еттилиги" билан биргаликда 292 та фуқаролар қабулларини ташкил этиб, ушбу қабулларда 3236 нафар фуқаролар иштирок этган ва 673 муаммолар аниқланган бўлиб, аниқланган муаммоларнинг 626 таси "Маҳалла еттилиги" билан биргаликда ҳал этиш чоралари белгиланган. Қолган 47 та муаммолар туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Кенгаш котибиятига хал этиш учун тақдим этилган.
Бундан ташқари маҳаллий кенгашлардаги барча доимий комиссиялар томонидан иш-режада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилиб борилмоқда.
Хусусан, Жорий йилнинг 2-3 июль кунлари халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича доимий комиссияси, Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари масалалари бўйича доимий комиссиялари ҳамда ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари, шунингдек, экспертлар гуруҳи аъзолари бошчилигидаги ишчи гуруҳ тузилиб вилоятнинг Ғаллаорол Зарбдор туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-71-сонли Фармони ижроси юзасидан таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги коррупцион ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларни олдини олиш борасида олиб борилган ишлар ўрганилди.
Матбуот анжумани сўнгида ташриф буюрган журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, вилоят Кенгашининг
фаолияти тўғрисида етарлича маълумотга эга бўлишди.